Ҳамкорлик ва реклама учунБоғланиш
Ўйинни юклаш
Ўйна, куйла ва билим ол!

Бек ва Лолаўзбек тилидаги мусиқий 3D мультсериал

Опа-ука Бек ва Лоланинг саргузаштлари орқали дўстлик, ҳалоллик, оила ва она тилини севишни ўрганамиз.

673 000+YouTube обуначи
663 млн+Умумий кўришлар
52қисм
2024премьера
Янгиликлар

Нималарни ўрганамиз?

Бек ва Лола: Рақамлар билан ўйнаб ўрганамиз

Рақамлар билан ўйнаб ўрганамиз

Бек ва Лола билан 1 дан 10 гача санаймиз!

Томоша қилиш
Бек ва Лола: Алифбо билан танишамиз

Алифбо билан танишамиз

Янги алифбо ҳарфлари: Ў, Ғ, Ш ва Ч ҳам шу ерда!

Томоша қилиш
Бек ва Лола: Математикани о'рганамиз

Математикани о'рганамиз

2 + 2 нечта бўлади? Бирга топамиз.

Томоша қилиш
Бек ва Лола: Билим сари учамиз

Билим сари учамиз

Қалам ракетасида янги саргузаштлар сари!

Томоша қилиш
Бек ва Лола: Расм чизамиз, ижод қиламиз

Расм чизамиз, ижод қиламиз

Ижодкорлик болаларнинг энг севимли ўйини.

Томоша қилиш
Бек ва Лола: Китоб ўқиш — саргузашт

Китоб ўқиш — саргузашт

Булутлар устида эртаклар оламига саёҳат.

Томоша қилиш
Мультфильмлар

Янги қисмлар

Бек ва Лола билан ўйнаб ўрганинг: ҳарфлар, ҳафта кунлари, мевалар, эртаклар ва одоб қоидалари.

«Бадантарбия» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Бадантарбия

Бек ва Лола билан бадантарбия қиламиз! Машқлар орқали танамизни чиниқтириб, кунни қувноқ бошлаймиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Машқлар орқали соғлом турмуш тарзига амал қилиш

Нимани ўрганамиз: Бадантарбиянинг фойдасини. - Эрталабки машқларнинг қандай қилишни. - Соғлом турмуш тарзини.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз билан эрталаб машқ қиласизми?

«Ўзбек Алифбосини Ўрганамиз!» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ўзбек Алифбосини Ўрганамиз!

Бек ва Лола билан Ўзбек алифбосини ўрганамиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: 📚 Бек ва Лола билан ҳарфлар оламига саёҳат қиламиз! Қўшиқлар ва қизиқарли ўйинлар орқали ҳарфларни биргаликда ўрганамиз!

Нимани ўрганамиз: Ўзбек алифбоси ҳарфларини танишни. - Ҳарфларни тўғри талаффуз қилишни. - Ҳарфлардан сўзлар тузишни.

Ота-оналар учун савол: Ўзбек алифбосида нечта ҳарф бор биласизми?

«Шоколад» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Шоколад

🍫 Бек ва Лола билан шоколадни меъёрида ейиш кераклигини билиб оламиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола шоколадни яхши кўрадиган болажонларга ширинликларни меъёрида ейиш кераклигини тушунтиради. Чунки мазали нарсаларни ҳам меъёрида истеъмол қилиш муҳим!

Нимани ўрганамиз: Ширинликларни танага қандай таъсир қилишини. - Тишларни асраш муҳимлигини. - Ширинлик ейишда меъёрни сақлашни.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз кунига қанча ширинлик ейди? 😊

«Бир оиламиз — Ўзбекистонлик» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Бир оиламиз — Ўзбекистонлик

Юртимизнинг гўзал вилоятлари ва миллий қадриятларини кашф этамиз

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола Ўзбекистон бўйлаб қизиқарли саёҳатга чıқади. Турли вилоятларга бориб, янги достлар орттиради ва юртимизнинг гўзал жойлари, урф-одатлари билан танишади.

Нимани ўрганамиз: Ўзбекистон вилоятлари ва уларнинг гўзалигини. -Миллий қадриятларимизни. -Турли урф-одатларни ҳурмат қилишни. -Ватанимиз билан фахрланишни.

Ота-оналар учун савол: Сиз Ўзбекистоннинг қайси вилоятидансиз?

«Дастёрлар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Дастёрлар

Келинг, биргаликда фойдали ишларни ўрганамиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола биргаликда ота-онасига ёрдам беради. Биргаликда кўчат экади, уй юмушларини оилавий биргаликда қилиб мароқли вақт ўтқазади.

Нимани ўрганамиз: Уй ишларида фаол бўлишни. Кўчат экиш ва табиатни асрашни. Чиқиндиларни белгиланган жойга ташлашни. Оила билан вақт ўтказишнинг қадрини билишни.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз уй ишларида сизга ёрдам берадими?

«Биргаликда Санаймиз» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Биргаликда Санаймиз

🔢 Бек ва Лола билан санашни ўрганамиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола билан ҳайвонларни санаб, қўшиш ва айиришни ўрганамиз!

Нимани ўрганамиз: Сонларни санашни. Қўшиш ва айиришни. Сонларни таққослашни. Математик фикрлашни.

Ота-оналар учун савол: Сиз санашни неча ёшингизда ўргангансиз? 😊

«Шакллар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Шакллар

Бек ва Лола билан шаклларни қандай номланишини бирга ўрганамиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: 🔍Бола атрофи қандай шакллардан иборат эканлигини билиб олади.

Нимани ўрганамиз: Шаклларнинг номларини эслаб қолишни. Шаклларни бир-биридан фарқлашни. Геометрик шаклларни танишни.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз кўрган шаклларини номини айта оладими?

«Бекинмачоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Бекинмачоқ

Қани, кўрамиз ким чаққон? Бек ми ёки Лола?

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола бекинмачоқ ўйнаб, бир-бирларини излайди. Қизиқарли ўйин давомида уларни ким тезроқ топишини бирга кузатамиз!

Нимани ўрганамиз: Тезкорлик ва чаққонликни. Ўйин қоидаларига амал қилишни. Достлар билан бирга ўйнашни.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингизга энг севимли ўйини қайси? 😊

«Йўл Ҳаракати» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Йўл Ҳаракати

Бек ва Лола билан йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизликни ўрганинг.

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола светофор ранглари ва йўлда юриш қоидаларини ўрганадилар. Улар йўлда хавфсиз бўлиш қоидаларини билиб оладилар.

Нимани ўрганамиз: Светофор рангларини билиш. Йўлни тўғри кесиб ўтиш. Йўлда эҳтиёткор бўлиш.

Ота-оналар учун савол: Ўзингиз йўл ҳаракати қоидаларига қанчалик амал қиласиз?

«Бароқвой» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Бароқвой

Бек ва Лола Бароқвой билан қизиқарли саргузаштларга бой кун ўтказадилар.

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бароқвой исмли ёқимтой мушукча ҳақида ҳикоя қиламиз.

Нимани ўрганамиз: Ҳайвонларга меҳр кўрсатиш. - Уларга ғамхўрлик қилиш. - Жониворларни асраш ва парвариш қилиш.

Ота-оналар учун савол: Сизда уй ҳайвони борми?

«Ёмғир Ёғалоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ёмғир Ёғалоқ

Ёмғир томчилари остида Бек ва Лола билан бирга куйланг!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: «Ёмғир Ёғалоқ» қўшиги орқали ёмғирнинг табиатга ва кайфиятимизга бағишлайдиган қувончини ҳис қиламиз!

Нимани ўрганамиз: Ёмғирнинг ўсимликлар ва гуллар учун аҳамиятини. Табиатнинг ҳар бир фаслдаги гўъзаллигини қадрлашни.

Ота-оналар учун савол: Ёмғир остида сайр қилиш сизга ҳам ёқадими?

«Ўлчовлар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ўлчовлар

Қўшиғимиз орқали ўлчов бирликларини қувноқ тарзда ўрганамиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бир кило олма қанча келади? Бир метр нимага тенг? Бир литрга қанча сув сиғади? Бек ва Лола билан бу саволларга қўшиқ куйлаб жавоб топамиз!

Нимани ўрганамиз: Оғирликни ўлчаш. Узунликни аниқлаш. Суюқлик миқдорини ўлчаш. Ўлчовлардан фойдаланиш.

Ота-оналар учун савол: Сизнингча, килограмм оғирми ёки грамм?

«Супер Болалар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Супер Болалар

Бек ва Лола ушбу қисмда азиз болажонларга супер қаҳрамонга айланиш сирларини ошкор этади!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ота-онани севиш, катталарни ҳурмат қилиш, ростгўй ва меҳрибон бўлишни қувноқ қўшиқ орқали ўрганамиз.

Нимани ўрганамиз: Яхши одатлар бизни ҳақиқий супер болага айлантиради!

Ота-оналар учун савол: Нима учун меҳрибон ва одобли бўлиш керак?

«Экология» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Экология

Бек ва Лола билан табиатни асрашга қошилинг! Яшил оламимизни биргаликда ҳимоя қилайлик!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисмда табиатни асраш, гулу чечаклар ва дарахтларни авайлаш ҳақида сўз боради. Табиат гуллаб-яшнаса, ҳаммамиз тоза ҳаводан тўйиб нафас оламиз.

Нимани ўрганамиз: Табиатнинг супер қаҳрамонлари бўлайлик: дарахтларга меҳр берайлик, гулларни асрайлик ва атрофимизни яшил оламга айлантирайлик!

Ота-оналар учун савол: Табиатни асраш учун сиз нималар қила оласиз?

«Дангаса» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Дангаса

Ушбу қисмда кечаси телефон ўйнаш ва телевизор кўриш қандай оқибатларга олиб келишини биргаликда томоша қиламиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисмда kecasi телефонда ўйнаш ва телевизор томоша қилишнинг оқибатлари ҳақида сўз боради.

Нимани ўрганамиз: Вақтида ухлаш ва экранлардан меъёрида фойдаланиш соғлом кун тартибининг муҳим қисмидир

Ота-оналар учун савол: Кечқурун экранлардан фойдаланишни қандай камайтириш мумкин?

«Орзулар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Орзулар

Эркаликнинг ҳам меъёри бор! Бек ва Лола билан атрофдагиларни ўйлаш ва меҳрибон болиш қанчалик муҳимлигини билиб олинг!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисмда болаларнинг ҳаддан зиёд эркаланиб кетиши ва атрофдагиларга эътиборли болиши ҳақида сўз боради.

Нимани ўрганамиз: Ҳақиқий одоб - фақат ўзимизни эмас, бошқаларни ҳам ўйлаш, ҳурмат қилиш ва уларга меҳр билан муносабатда болишдир.

Ота-оналар учун савол: Эркалик билан одобли болишнинг фарқи нимада?

«Ҳафта Кунлари» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ҳафта Кунлари

Душанбадан yakshanbagaca - ҳар бир куннинг ўзига хос қизиқарли ишлари бор! Бек ва Лола билан ҳафта кунларини биргаликда ўрганинг!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола ҳафта кунлари билан танıштиради. Улар ҳар бир кунни фойдали ишлар билан режалаштириш ва вақтдан унумли фойдаланишни кўрсатади.

Нимани ўрганамиз: Ҳафта кунларини билиш, вақтни тўғри тақсимлаш ва ҳар бир кунни фойдали ишлар билан ўтказиш муҳимлигини ўрганамиз.

Ота-оналар учун савол: Ҳафтанинг қайси куни сизга кўпроқ ёқади?

«Топ-тоза» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Топ-тоза

Топ-тоза болиш - соғлом болишнинг илк қадамидир!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Тоза юриш, ўзимизга ва атрофимизга эътиборли болиш қанчалик ёқимли эканини билиб оламиз.

Нимани ўрганамиз: Озодаликни ҳар кунги одатга айлантириш. - Ўзимизни ва атрофимизни тоза сақлаш.

Ота-оналар учун савол: Тозаликни сақлаш учун қандай одатларга амал қиласиз?

«Мевалар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Мевалар

Бек ва Лола билан мазали мевалар ва уларнинг фойдали хусусиятларини кашф этинг!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ёз - мева ва сабзавотларга бой фасл! Бек ва Лола болажонларга уларнинг фойдали хусусиятлари ва дастурхонимиздаги аҳамиятини эслатади.

Нимани ўрганамиз: Мева ва сабзавотларнинг фойдасини билиш. - Витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилишнинг аҳамиятини ўрганиш.

Ота-оналар учун савол: Қайси меваларни энг кўп яхши кўрасиз?

«Китоблар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Китоблар

Бек ва Лола билан ҳар бир саҳифада янги саргузашт кутмоқда!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўзлаб беради. Китоблар орқали янги билимлар ва қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

Нимани ўрганамиз: Китобни севиш ва уни энг яқин дўст деб билиш. - Китоб ўқиш орқали билим ва дунёқарашини бойитиш.

Ота-оналар учун савол: Сизнинг энг биринчи ўқиган китобингизнинг номи нима? Эслай оласизми😇?

«Алла» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Алла

Алла - меҳр ва муҳаббатга тўла сеҳрли қўшиқ!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Болаликнинг энг ёқимли оҳангларидан бири бу алла. Бек ва Лола билан унинг меҳрга тўла оламига шўнғиймиз.

Нимани ўрганамиз: Алланинг ёқимли оҳангларидан завқланиш. - Яқинларимиз билан меҳрли лаҳзаларни қадрлаш.

Ота-оналар учун савол: Сизга болалигингизда ким алла айтиб берган?

«Мустақиллик» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Мустақиллик

Бек ва Лола билан Ватанимизга бўлган меҳр ва фахрни бирга ҳис қиламиз!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Мустақиллик - эркинлик, тинчлик ва бахт рамзи. Бу байрамда юртимиз, унинг байроғи ва қадриятларимиз билан фахрланамиз.

Нимани ўрганамиз: Ватанни севиш ва қадрлаш. Ўзбекистон байроғини таниш ва ҳурмат қилиш.

Ота-оналар учун савол: Ўзбекистонда Мустақиллик байрами қайси кунда нишонланади?

«Салом Мактаб» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Салом Мактаб

Бек ва Лола биринчи бор мактаб эшигини очади — ҳаяжон, янги дўстлар ва қувноқ дарслар бошланди! 🎒✨

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга мактаб ва устозларни қадрлашни, янги билимларни завқ билан ўрганишни ҳамда дўстлар билан аҳил бўлиб, биргаликда ривожланишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Янги муҳитга мослашиш Синф қоидалари Дўстлик ва ҳурмат

Ота-оналар учун савол: Фарзандингизни мактабга боришга қизиқтириш учун қандай айёрона усуллардан фойдаланасиз? ✨

«Устозлар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Устозлар

Бек ва Лола устозларнинг меҳнати нақадар қадрли ва сабр талаб қилишини тушуниб етишади. 🍎📚

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Болаларга устозларнинг меҳнатини қадрлашни, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳамда илм олишда сабрли ва диққатли бўлишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Устозга ҳурмат Миннатдорлик Сабр-тоқат

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз ўқитувчисига кутилмаган ва кулгили бирор совға ёки расм тайёрлаб берганми?

«Касблар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Касблар

Шифокор, ошпаз ёки космонавт? Бек ва Лола касблар оламига шўнғиб, ҳар бир ҳунарнинг завқини кашф этади!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисм болаларга жамиятдаги барча касблар муҳим ва фойдали эканини, ҳар бир меҳнат эгасини ҳурмат қилиш ҳамда келажакда ўз қизиқишларига мос касб танлашга интилиш зарурлигини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Меҳнатни қадрлаш - Қизиқиш ва қобилият - Мас'улият

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз ҳозирги кунда ким бўлишни орзу қилади ва бу фикри ҳафтада неча марта ўзгаради? 😄

«Автобус» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Автобус

Бек ва Лола катта шаҳар бўйлаб автобусда саёҳатга чиқиб, жамоат транспорти қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш сирларини ўрганишади! 🚌

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисм болаларга жамоат транспортида ўзини тутиш маданиятини, йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилишни ҳамда катталар ва атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Автобусга навбат билан чиқиш - Йўлда кексаларга ва ёрдамга муҳтож йўловчиларга жой беришни. - Хавфсизлик қоидалари

Ота-оналар учун савол: Жамоат транспортида жой бўшатиш кераклигини фарзандингизга қандай қилиб осон ва тушунарли ўргатгансиз?

«Топишмоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Топишмоқ

Бек ва Лола топишмоқлар оламида ўз зукколиғини синаб кўради! 🧩�

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларда мантиқий фикрлашни, синчковликни ва муаммоларга ижодий ёндашишни ривожлантириб, билим олиш жараёнини қизиқарли ўйинга айлантиришни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Зукколик ва мантиқ - Синчковлик - Жамоавий фикрлаш

Ота-оналар учун савол: Фарзандингизнинг қайси «мантиқий» саволига жавоб тополмай, Гооглеъдан ёрдам сўрашга мажбур бўлгансиз? 😅

«Докторжон» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Докторжон

Қувноқ серияда болажонлар докторга бориш аслида умуман қўрқинчли эмаслигини билиб олишади.

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга шифокорлар бизим дўстимиз эканини, соғлом бўлиш учун тозалик ва тўғри овқатланишга риоя қилиш ҳамда касалликдан қўрқмасдан вақтида даволаниш зарурлигини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Шифокордан қўрқмаслик - Шахсий гигиена - Соғлом одатлар

Ота-оналар учун савол: Фарзандингизни шифокор кўригига олиб боришдан олдин уни кўндириш учун қандай «алдамчи» ва'далар берасиз? 😄

«Рап» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Рап

Бек ва Лола замонавий ритмлар оламига шўнғиб, қувноқ қофиялар ва реп мусиқаси орқали ўз исте'додларини намойиш этишади! 🎤🎶

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: 6 та сирли совға қутиси ичида нима яширинган? Бек ва Лола қувноқ реп ритмида табиатни асрашдан тортиб, гигиена ва одоб-ахлоққача бўлган энг муҳим сабоқларни куйлаб беради! 🎁🎤✨

Нимани ўрганамиз: Табиат ва мактаб Тозалик ва тартиб Одоб ва сахийлик

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз дўконга кирганда «уни олиб беринг, буни олиб беринг» деб хархаша қила бошласа, вазиятдан қандай қилиб осон чиқиб кетасиз? 🛍️

«Махсус Машиналар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Махсус Машиналар

Дадасининг совға қутисидан чиққан ўйинчоқлар ҳақиқий саргузаштга айланади!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга махсус хизмат машиналарининг вазифалари ва муҳим қисқа рақамларини (101, 102, 103) қувноқ қўшиқ орқали ўргатиб, уларда ўзгаларга ёрдам бериш ва йўл қоидаларига амал қилиш туйғусини уйғотади.

Нимани ўрганамиз: Махсус хизматлар ва рақамлар Шаҳар тозалиги ва қурилиш Йўлда ҳурмат

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз 101, 102, 103 рақамларини ёдлаб олганми ёки «қутқарувчилар»ни чақириш учун ўзича янги рақамлар ўйлаб топганми? 📞

«Махфий Қисм» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Махфий Қисм

Планшет ортидан кошмосга саёҳат!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бек ва Лола рақамли дунёга шўнғиб, YouTube саҳифасига обуна бўлишни ва билимларга бой янги ўйинни қандай юклаб олишни қувноқ қўшиқ орқали ўргатади!

Нимани ўрганамиз: Фойдали қидириш - Ўйин орқали илм олиш

Ота-оналар учун савол: Катталардан рухсат сўраб ўйин юклаш қоидасига фарзандингиз қанчалик амал қилади ёки телефонингизда кутилмаган янги ўйинлар пайдо бўлиб қоладими?

«Ҳарбийлар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ҳарбийлар

Бек ва Лола махсус кийим ва дрон ёрдамида қутқарув миссиясини бажариб, Ватан ҳимоячиларига бағишланган қувноқ қўшиқ куйлашади! 🎖️🚁🧸

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Бу қисм болаларда Ватан ҳимоячиларига нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини уйғотиб, тинчликнинг қадрига етишни ҳамда мақсад сари жасорат ва аҳиллик билан ҳаракат қилишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Ватанпарварлик ва ҳурмат - Жасорат ва изланувчанлик - Тартиб ва интизом

Ота-оналар учун савол: Уйингиздаги ёстиқ ва кўрпачалардан қурилган «махфий ҳарбий штаб» бу ҳафта неча марта меҳмонхонангизни эгаллаб олди? ⛺🎖️

«Коинотга Саёҳат» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Коинотга Саёҳат

Космос кемасида юлдузлар сари парвоз!�

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларда астрономия ва коинот сирларига бўлган қизиқишни уйғотиб, чексиз олам ичидаги ягона ва бетакрор уйимиз - Ер сайёрасини асраш ва қадрлаш зарурлигини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Сайёралар ва юлдузлар - Галактика ва коинот:Сомон йўли, қора туйнукнинг тортиш кучи, Андромеда галактикаси ва коинотдаги тартибни. - Ерни асраш

Ота-оналар учун савол: Тунда осмонга қараганингизда фарзандингиз юлдузларни санашга уриниб, нечтага етганда ухлаб қолади? 🌟😴

«Ота-онангга балли» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ота-онангга балли

Бобожоннинг қизиқарли топишмоқлар ўйини!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга ота-онани ой ва қуёшдек э'зозлашни, бобо ва бувиларнинг меҳрини қадрлашни ҳамда чин дўстлик ҳар қандай бойликдан устун эканини миллий куй-қўшиқлар орқали ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Чин дўстлик Катталар меҳри Ота-онага ҳурмат

Ота-оналар учун савол: Бобо ва бувисининг уйига борганда фарзандингиз дарҳол «эркатой режими»га ўтиб, сизнинг барча қоидаларингизни унутиб қўядими? 😄👵

«Кемшиквой» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Кемшиквой

Қирсиллаган олма Бекнинг илк сут тишини қимирлатиб юборади! 🍎

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга сут тишларининг алмашиниши табиий ва оғриқсиз жараён эканини тушунтириб, вақтинчалик кемшикликдан уялмасдан табассум қилишни ҳамда янги чиқадиган доимий тишларни авайлашни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Қўрқмаслик: 6–8 ёшда тишлар қимирлаши ва тушиши улғайишнинг табиий белгиси эканини. Ўзиға ишонч: Вақтинча кемшик бўлиб қолганда оғизни ёпиб уялмасликни, чунки барча тенгдошлар бу босқичдан ўтишини. Тишларни асраш:Сут тишлари ўрнига чиқадиган янги ва бақувват тишларни доим тоза сақлаб, эҳтиёт қилишни. Тишларни асраш.

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз кемшик бўлиб қолган пайтида расмга тушиш учун оғзини маҳкам юмиб олармиди ёки аксинча, ҳаммадан кўп иржайиб турармиди? 📸😁

«Онажонлар Байрами» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Онажонлар Байрами

Байрамона махфий операция! Ойижониси учун унутилмас сюрприз тайёрлашади! 🌷🎁

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга онажонларнинг тун-у кун чекадиган меҳнатини қадрлашни, уларга миннатдорлик билдиришни ҳамда яхши хулқ ва а'ло ўқиш орқали оналар ишончини оқлаш зарурлигини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Онага меҳр ва миннатдорлик - Ғамхўрлик ва ёрдам - İшончни оқлаш

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз ўзи ясаган табрикнома ёки боғдан узиб келган гулларни бераётганда кўзингизга ёш келган энг та'сирли лаҳзани эслай оласизми? 🌷

«Наврўз» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Наврўз

Баҳор нафаси ва сумалак ифори! Бек ва Лола дўстлари билан бирга сумалак тайёрлашади🌸🍲

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга миллий байрамимиз Наврўзнинг урф-одатлари, аҳиллик ва ҳамжиҳатликнинг қадрини, табиатни асраш ҳамда ўтмиш мусиқий меросимизни севиб ардоқлашни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Миллий ан'аналар ва ҳамжиҳатлик -Табиатга меҳр -Топқирлик

Ота-оналар учун савол: Баҳорда фарзандингиз билан варрак учираман деб, ўзиз ҳам болаликка қайтиб, дарахтларга илиниб қолган варракни қутқариш операциясини ўтказганмисиз? 🪁🌳😄

«Болалик» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Болалик

İш ва телефондан бир зум танаффус!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги самимий мулоқотнинг қадрини эслатиб, кундалик ташвиш ва телефонларни бир четга сурган ҳолда оилавий вақтни қувончли ва мазмунли ўтказиш нақадар муҳимлигини кўрсатади.

Нимани ўрганамиз: Оилавий э'тибор - Тушуниш ва кечиром - Ширин хотиралар

Ота-оналар учун савол: İшдан чарчаб келганингизда фарзандингиз дарҳол &қуот;ўйнайлик!&қуот; деб қўлингиздан тортса, қачон охирги марта ўзингиз ҳам ҳақиқатан болаликка қайтиб, у билан баравар югуриб ўйнагансиз? ⚽😄

«Сувни Асранг» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Сувни Асранг

Сувсизликдан қақраган чўл-у биёбон яна ям-яшил боғ-у равоғга айланади!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга сув - бебаҳо бойлик ва ҳаёт манбаи эканини кўрсатиб, кундалик ҳаётда сувни исроф қилмасликни, табиатни асраш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни ҳамда миллий ретро мусиқамизни ардоқлашни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Сувни тежаш - Исрофгарчиликка қарши курашиш - Табиат ва ҳамжиҳатлик

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз тишини юваётганда жумракдан оқаётган сув билан &қуот;кўпикли ўйин&қуот; ўйнаб, ҳаммомни кичик ҳовузга айлантириб юборган пайтлари бўлганми?

«Сўнгги қўнғироқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Сўнгги қўнғироқ

Ёзги та'тилга чиқиș ҳаяжони!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга йил давомида билим берган устозлар ва синфдош дўстларни қадрлашни, ёзги та'тилда ҳам китоб ўқиб билимларни бойитиб боришни ҳамда мактаб билан хайрлашув аслида янги ўқув йилидаги қувончли ушрашувларнинг бошланиши эканини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Устоз ва мактабга ҳурмат - Та'тилда ҳам изланиш - Ҳамжиҳатлик ва саҳна маданияти

Ота-оналар учун савол: Сиз мактаб тамомланганингизга неччи йил бўлди?

«Ҳайт Муборак» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ҳайт Муборак

Байрам шукуҳи ва меҳр-оқибат!✨🌙

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга Ҳайит байрамининг энг гўзал фазилатлари - саховат, дўстлар билан борини баҳам кўриш, катталарга ёрдам бериш ҳамда кичикларга ва жониворларга меҳрибон бўлишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Саховат ва баҳам кўриш - Яхшилик қилиш - Миллий қадриятлар

Ота-оналар учун савол: Сиз ҳам ҳайитликка нима олишингизни интиқлик билан кутганмисиз?

«Болалар Куни» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Болалар Куни

Экран орқали бутун дунё болалари бир даврада! 🌍🎉🎈

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга дўстлик миллат ва манзил танламаслигини, дунёдаги барча болалар аҳил ва иноқ бўлса, ер юзида доимо тинчлик ва қувонч ҳукм суришини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Дунёвий дўстлик - Маданиятларга қизиқиш - Аҳиллик ва тинчлик

Ота-оналар учун савол: Болалар кунида фарзандингизни хурсанд қилиш учун истироҳат боғига олиб борганингизда, қайси аттраксиондан охирги марта ўзингиз ҳам шавқ билан учиб тушгансиз? 🎡😄

«Футбол» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Футбол

Стадионда ҳаяжон, юракларда ғурур! Бек, Лола ва Ёрқинхўжа Умаров

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларда спортга, хусусан футболга бўлган қизиқишни уйғотиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Ватан байроғидан фахрланиш, жамоавий бирдамлик ҳамда ғалабага ишонч туйғуларини тарбиялайди.

Нимани ўрганамиз: Ватанпарварлик ва фахр - Жамоавий ўйин - Мақсад сари интилиш

Ота-оналар учун савол: Терма жамоамиз гол урган пайтда уйингиздаги ҳайқириқдан қўшнилар ҳам ҳисоб неча бўлганини дарҳол билиб олишадими? ⚽📣😄

«Тоза Қо'ллар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Тоза Қо'ллар

Микробларга қарши катта жанг!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга шахсий гигиена ва қўл тозалиги - соғлом бўлишнинг энг биринчи қоидаси эканини тушунтириб, совун ва антисептикдан тўғри фойдаланиш, ҳар қандай ҳаракатдан сўнг қўлларни ювиб юриш одатини шакллантиради.

Нимани ўрганамиз: Қўлларни тўғри ювиш - Микроблардан ҳимоя - Гигиена маданияти

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз қўл ювишдан қочиш учун қандай кулгили баҳоналар ўйлаб топади? 🧼😄

«Эринчоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Эринчоқ

Ҳар бир ишга &қуот;кейинроқ&қуот; деяверишнинг оқибати нима бўлади?

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга &қуот;Қолган ишга қор ёғар&қуот; мақолининг асл ма'носини кўрсатиб, вазифаларни ортга сурмасликни, ўз вақтида ва чаққон бажаришни ҳамда тартиб- интизомли бўлишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: İшни кечıктирмасли - Тартиб ва мас'улият - Чаққонлик ва ғишҳтлик

Ота-оналар учун савол: Фарзандингизга бирор иш буюрсангиз, кун давомида неча марта &қуот;ҳозир, мана шу ўйиним тугасин&қуот; деган жавобни эшитасиз? 🎮😄

«Музқаймоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Музқаймоқ

Бутун оила билан хиёбонга музқаймоқ сайлига!🍦🚇✨

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга жамоат жойларида катталарга ҳурмат кўрсатишни, атроф-муҳитни тоза тутишни (чиқиндини махсус қутига ташлашни) ҳамда яқинлар билан борини баҳам кўриб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Жамоат жойида одоб - Табиат ва тозалик - Меҳр-оқибат ва сахийлик

Ота-оналар учун савол: Сизга музқаймоқнинг қайси та'ми ҳаммасидан кўпроқ ёқади? 🍓🍫

«Бадантарбия 2» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Бадантарбия 2

Бек ва Лола, ҳатто уй мушукчаси ҳам ота-онаси билан бирга эрта тонгдан машқлар қилишади. 🏃‍♂️🐱

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга &қуот;Соғлом танда - соғлом ақл&қуот; мақолининг асл моҳиятини кўрсатиб, эрталабдан бадантарбия қилиш, тўғри нафас олиш ҳамда машқларни ғирромлик қилмасдан, аниқ ва қувноқ бажариш одатини шакллантиради.

Нимани ўрганамиз: Эрталабки фаоллик. - Тўғри нафас олиш. - Ҳалоллик ва интизом.

Ота-оналар учун савол: Эрталаб &қуот;бадантарбия қиламиз!&қуот;деганингизда фарзандингиз биринчи бўлиб гиламча устига сакраб тушадими ёки ёстиқни қучоқлаб &қуот;яна беш дақиқа&қуот; деб ётиб оладими? 🛏️😄

«Чўмилиш» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Чўмилиш

Ёз жазирамасида сув бўйида ўйнаш қандай мазза!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга сув ҳавзалари олдида эҳтиёткор бўлишни, ариқ, дарё ва тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканини тушунтириб, фақат мураббий назоратидаги махсус сув ҳавзаларида хавфсиз сузиш маданиятини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Хавфли сув ҳавзаларидан сақланиш - Махсус ҳовуз ва мураббий назорати - Сув бўйида эҳтиёткорлик

Ота-оналар учун савол: Сиз ёшлигингизда хавфли сув ҳавзаларида чўмилишдан сақланганмисиз?

«Қўзичоқ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Қўзичоқ

Қишлоққа саёҳат ва кутилмаган шўх дўст!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга телефон ва экранлардан бир зум четлашиб, табиат қўйнида жониворларга меҳр билан муносабатда бўлишни ҳамда ҳар бир жонзотга ўзига мос, тўғри озуқа бериш мас'улиятини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Жониворларга меҳр ва парвариш - Табиат ва жонли мулоқот - Эҳтиёткорлик ва ғамхўрлик

Ота-оналар учун савол: Сиз ҳайвонларга меҳрибонмисиз?

«Ё'л ҳаракати» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Ё'л ҳаракати

Картон машиналар, қўғоз светофор ва муҳим ҳаётий сабоқ!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш - ҳаёт хавфсизлиги гарови эканини кўрсатиб, йўл кесиб ўтиш маданиятини, тезликни оширмасликни ҳамда вояга етиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмагунча рулга ўтирмаслик мас'улиятини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Пиёдалар одоби - Шошқалоқликнинг оқибати - Гувоҳнома ва қонун

Ота-оналар учун савол: Машинада кетаётганингизда фарзандингиз орқа ўриндиқдан туриб, қайси йўл белгисини биринчи бўлиб таниб қолади ва сизга эслатади? 🛑�

«Опа Ука» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Опа Ука

Сўлиб қолган гüлни қутқариш учун катта ҳамжиҳатлик!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга опа-ука ва ака-сингил ўртасидаги меҳр-оқибатнинг қадрини, бир-бирини хафа қилмасдан ҳамжиҳат бўлишни, табиатни асраш учун топқирлик қилишни ҳамда ўзбек ретро мусиқий меросимизни севиб ардоқлашни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Опа-ука меҳри ва аҳиллик - Топқирлик ва табиатга ғамхўрлик - Жасорат ва ҳимоя

Ота-оналар учун савол: Уйингизда опа-укаларнинг аразлашишидан кўра ярашиши тезроқ содир бўладими? 😅✨

«Математика» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Математика

Очиқ дарсда рақамлар жонланди!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга математика — барча фанлар ва замонавий технологияларнинг асоси эканини кўрсатиб, ҳисоб-китобдан қўрқмасликни, эринмасдан карра-карра ёдлашни ҳамда буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишга интилишни ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Математика ва мантиқ -Технологиялар асоси -Аждодлардан фахр

Ота-оналар учун савол: Фарзандингиз ширинлик бўлишаётганда ўзига доим битта кўпроқ тегадиган қилиб ҳисоблайдими? 🍬😄

«Воҳу - воҳ» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Воҳу - воҳ

Сурхон тоғлари бағрида катта сайил ва шўх халқ куйи!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга ўзбек халқининг меҳмондўстлик ан'аналарини, миллий фолклор ва халқ қўшиқларимизнинг жозибасини, шунингдек, Ватанимизнинг бетакрор табиати ва тарихий обидаларидан фахрланиш туйғусини ўргатади.

Нимани ўрганамиз: Меҳмондўстлик ва дўстлик -Ватан табиатини севиш -Миллий мерос ва фолклор

Ота-оналар учун савол: &қуот;Воҳу-воҳ&қуот; қўшиғи янграганида фарзандингиз ўтирган жойида елкаларини уčириб, Сурхонча рақсга тушиб кетадими? 💃😄

«Эртаклар» — Бек ва Лола мультсериал қисми постери

Эртаклар

Уйқудан олдин телефон ва телевизорни қутига солиб, сеҳрли китоб саҳифаларига саёҳат!

Бу қисм нимани англатади?

Маъноси: Ушбу қисм болаларга уйқудан олдин гаджетлардан воз кечиб, китоб ўқишнинг нақадар мароқли эканини кўрсатиб, халқ эртаклари орқали яхшилик, ҳалоллик ва тıш ювиш каби фойдали уйқу олди одатларини тарбиялайди.

Нимани ўрганамиз: Уйқу олди тартиби - Китоб мутолаасига меҳр - Яхшилик ва ишонч

Ота-оналар учун савол: Эртак ўқиётганингизда биринчи бўлиб ким ухлаб қолади - тинглаётган фарзандингизми ёки эртак айтаётган ўзингизми? 😴✨

Қаҳрамонлар

Қаҳрамонлар билан танишинг

Опа-ука Лола ва Бек ҳамда уларнинг оиласи ва дўстлари.

Қаҳрамонга босинг: у салом айтади ва позасини ўзгартиради.

Бек — «Бек ва Лола» мультсериалининг бош қаҳрамониБек — «Бек ва Лола» мультсериал, 2-позаБек — «Бек ва Лола» мультсериал, 3-поза

Бек

Ука
Лола — «Бек ва Лола» мультсериалининг бош қаҳрамониЛола — «Бек ва Лола» мультсериал, 2-поза

Лола

Опа

Бошқа қаҳрамонлар

Саҳифани пастга айлантиринг: қаҳрамонлар бирма-бир чиқиб келади.Ён томонга суринг ёки ‹ › тугмаларини босинг.

1 / 30
Бобо — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила а'зоси

Бобо

Оила а'зоси

Буви — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила а'зоси

Буви

Оила а'зоси

Дада — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила

Дада

Оила а'зоси

Она — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила

Она

Оила аъзоси.

Бароқвой — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Бароқвой

Уй ҳайвони

Микроб — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Душман:)

Микроб

«Ярамас» Микроб

Микроб-2 — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Душман:)

Микроб-2

Бир кўзли микроб.

Тиш — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Тиш

Тишча

Хўроз — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Хўроз

Уй ҳайвони

Қўзичоқ — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Қўзичоқ

Уй ҳайвони

Робот — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Робот

Коинот саёҳатларидаги ақлли ёрдамчи.

Китоб — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Китоб

Илм тарқатувчи

Алишер — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Алишер

Бек ва Лоланинг Навоийлик дўсти

Сарвиноз — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Сарвиноз

Бек ва Лоланинг Хоразмлик дўсти

Хуршида — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Хуршида

Бек ва Лоланинг Тошкент вилоятидан дўсти

Гулчеҳра — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Гулчеҳра

Бек ва Лоланинг Фарғоналик дўсти

Зебо — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Зебо

Бек ва Лоланинг Наманганлик дўсти

Шерзод — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Шерзод

Бек ва Лоланинг Самарқандлик дўсти

Дилмурод — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Дилмурод

Бек ва Лоланинг Бухоролик дўсти

Айгул — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Айгул

Бек ва Лоланинг Қорақалпоғистонлик дўсти

Муслимахон — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Муслимахон

Бек ва Лоланинг Андижонлик дўсти

Иброҳимжон — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Иброҳимжон

Бек ва Лоланинг Жиззахлик дўсти

Жасурбек — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Жасурбек

Бек ва Лоланинг Сирдарёлик дўсти

Олимбек — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Олимбек

Бек ва Лоланинг Қашқадарёлик дўсти

Салимбек — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Салимбек

Бек ва Лоланинг Сурхандарёлик дўсти

Ер сайёраси — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Ер сайёраси

Биз яшаб турган сайёра

Соатвой — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Дўст

Соатвой

Салом, мен Бек ва Лоланинг уйғотгичи

Тоға — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила а'зоси

Тоға

Бек ва Лоланинг тоғаси

Хола — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила а'зоси

Хола

Бек ва Лоланинг холаси

Амма — «Бек ва Лола» мультсериал қаҳрамони
Оила а'зоси

Амма

Бек ва Лоланинг аммаси

Қўшиқлар

Болалар учун куйлар

Бек ва Лола билан куйланг. Мусиқалар ўзбек фолклори руҳида басталанган.

Бек ва Лола қўшиғи: Бадантарбия

Бадантарбия

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Алифбо

Алифбо

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Шоколад

Шоколад

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ўзбекистонлик

Ўзбекистонлик

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Дастёрлар

Дастёрлар

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Биргаликда санаймиз!

Биргаликда санаймиз!

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Шакллар

Шакллар

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Бекинмачоқ

Бекинмачоқ

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Йўл ҳаракати

Йўл ҳаракати

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Бароқвой

Бароқвой

1-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ёмғир ёғалоқ

Ёмғир ёғалоқ

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ўлчовлар

Ўлчовлар

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Супер болалар

Супер болалар

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Экология

Экология

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Дангаса

Дангаса

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Орзулар

Орзулар

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ҳафта кунлари

Ҳафта кунлари

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Топ-тоза

Топ-тоза

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Мевалар

Мевалар

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Китоблар

Китоблар

2-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Алла

Алла

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Мустақиллик байрами

Мустақиллик байрами

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Салом мактаб

Салом мактаб

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Устозлар

Устозлар

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Касблар

Касблар

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Автобус

Автобус

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Топишмоқ

Топишмоқ

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Докторжон

Докторжон

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Махсус машиналар

Махсус машиналар

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Обуна

Обуна

3-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ҳарбийлар

Ҳарбийлар

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Коинотга саёҳат

Коинотга саёҳат

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ота онангга балли

Ота онангга балли

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Кемшиквой

Кемшиквой

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Онажонлар байрами

Онажонлар байрами

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Наврўз

Наврўз

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Болалик

Болалик

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Сувни асранг

Сувни асранг

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Хайр мактаб

Хайр мактаб

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Ҳайит муборак

Ҳайит муборак

4-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Болалар куни

Болалар куни

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Олға Ўзбекистон

Олға Ўзбекистон

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Тоза қўллар

Тоза қўллар

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Эринчоқ

Эринчоқ

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Музқаймоқ

Музқаймоқ

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Бадантарбия-2

Бадантарбия-2

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Сузиш

Сузиш

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Қўзичоқ

Қўзичоқ

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Йўл қоидаси

Йўл қоидаси

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Опа ва Ука

Опа ва Ука

5-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Математика

Математика

6-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола қўшиғи: Воҳу-воҳ

Воҳу-воҳ

6-албом
Юклаб олиш
Бек ва Лола мобил ўйини иконкаси
Мобил ўйин

Бек ва Лола ўйини

3 ёшдан катта болалар учун ривожлантирувчи ўйин: ҳарфлар, рақамлар ва қувноқ вазифалар.

Ўзбек тилида3+ ёш
Дўкон

Маҳсулотларимизни сотиб олинг

Бек ва Лола қаҳрамонлари туширилган маҳсулотлар.

Салфетка

Шарбат

Китоблар

Ўйинчоқлар

Ота-оналар

Бек ва Лола фарзандингизга нимани ўргатади?

Она тили

Русча сўзлар ўрнига ўзбекча муқобиллар ишлатилади.

Миллий қадриятлар

Ватанга садоқат, оила, дўстлик, ҳалоллик ва инсонийлик.

Хавфсиз контент

Ёшга мос, зўравонликсиз ва тарбиявий.

Кўп бериладиган саволлар

Бек ва Лола қандай лойиҳа?

United Soft томонидан яратилган ўзбекча мусиқий 3D анимацион сериал. Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Қаерда кўриш мумкин?

Барча қисмлар Ёутубеъдаги расмий «Бек ва Лола» каналида бепул.

Қайси ёшга мўлжалланган?

Барча ёшдаги болалар учун. Тавсия этилган ёш 2-9 ёш. Мобил ўйин 3 ёшдан катта болаларга мўлжалланган.

Мультфильм ўзбек тилидами?

Ҳа. Сериал тўлиқ ўзбек тилида, русча сўзлар ўрнига ўзбекча муқобиллар ишлатилади.

Мобил ўйинни қандай юклаб оламан?

Сайтдаги «Юклаб олиш» тугмасини босинг. Қурилмангизга қараб, сизни App Store ёки Google Play саҳифасига ўзи йўналтиради.

Қўшиқларни тинглаш ва юклаб олиш мумкинми?

Ҳа. «Қўшиқлар» бўлимида ҳар бир қўшиқ учун «Тинглаш» ва «Юклаб олиш» тугмалари бор.

Расмлардан боғча ёки мактабда фойдалансам бўладими?

Ҳа, синф хонаси, девор газетаси ва тадбирлар учун расмлар бепул. «Боғчалар учун» саҳифасидан юклаб олинг. Сотиш ёки реклама каби тижорат мақсадида фойдаланиш учун аввал биз билан келишинг.

Маҳсулотларни қаердан сотиб оламан?

Маҳсулотлар сотувга чиққанда «Дўкон» бўлимида «Сотиб олиш» тугмаси пайдо бўлади. Янгиликларни Телеграм каналимиздан кузатиб боринг.

Лицензия олиш ёки ҳамкорлик қилиш учун кимга ёзаман?

Саҳифанинг энг тепасидаги «Боғланиш» тугмасини ёки «Ҳамкорлик» саҳифасини ишлатинг.

Таклиф ёки шикоятим бор, қаерга ёзаман?

Қуйидаги «Админга ёзиш» тугмаси орқали Телеграмда ёзинг. Таклифларингиз биз учун муҳим.

Саволингиз топилмадими?Савол ёки таклифингизни Телеграмда ёзинг, биз жавоб берамиз.
Админга ёзиш
Лойиҳа ҳақида

Биз ҳақимизда

«Бек ва Лола» — United Soft томонидан ишлаб чиқилган ўзбекча мусиқий 3D анимацион сериал. Сериал опа-ука Бек ва Лоланинг қизиқарли саргузаштлари орқали болаларга фойдали билим ва ижобий қадриятларни етказади.

Контентда миллий маданият, анъаналар ва замонавий таълим элементлари уйғунлаштирилган. Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилмоқда; премьера 2024-йил августда бўлган.

Алишер СаъдуллаевҒоя муаллифи
Боисхон ҒаниевБош продюсер
Лазизхон ҒаниевКреатив продюсер
Шерзод Мардиевкомпозитор
Бекзод ФаёзовАрт Директор
Ҳабибулло Лутфуллаев Азимжон АҳмаджоновИжрочи продюсерлар
Ҳамкорлар учун

Брендингиз Бек ва Лола билан бирга ўсишни хоҳлайсизми?

Ҳамкорлик, реклама ва лицензия масалалари бўйича биз билан боғланинг.

Видеони бошлаш учун ▶ тугмасини босингЁутубеъда очиш

Телеграмъда кузатиш